Сайловчилар ХДП қўллаб-қувватлашмоқда

 

Фарғона шаҳридаги “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиалида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодлари томонидан сайловолди ташвиқоти учрашуви ташкил этилди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзодлар Дилбархон Мамажонова, Шоҳрухбек Ўктамовлар иштирок этди.

Мулоқотда Ўзбекистон Халқ демократик партияси номзодлари ҳамда партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар сайловчиларга тушунтирилди.

Тадбир сўнггида иштирокчилар партияни қўллаб-қувватлаб, фикр-мулоҳазаларини билдиришди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш