Наманганда тарғибот тадбирлари қизғин давом этмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг Наманган шаҳар кенгаши томонидан давлат хизматлари марказида сайловолди тарғиботи бўлиб ўтди.

Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасига кўрсатилган номзод Насиба Ғофурова, вилоят кенгашига кўрсатилган номзод Илҳомжон Атабаев, шаҳар кенгашига кўрсатилган номзодлар ҳамда сайловчилар иштирок этди.

Мулоқотда “Ҳар бир инсон фаровонлиги” учун шиорини ўзида мужассам этган партия мақсадлари аниқ вазифалар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланди.

Сайловолди дастуридан ўрин олган ижтимоий ҳимояни кучайтириш, пенсия тизимига ўзгартиришлар киритиш, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти аниқ мисоллар билан тушунтирилди.

Учрашув давомида сайловда фаол бўлиш ҳамда Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва номзодларига овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш