ЎзХДП Жиззах вилоят кенгаши томонидан Мирзачўл туманида жойлашган 10-сонли умумтаълим мактабида сайловолди тарғиботи бўлиб ўтди.
Мулоқотда “Ҳар бир инсон фаровонлиги” учун шиорини ўзида мужассам этган партия мақсадлари аниқ вазифалар рўёбига қаратилгани билан аҳамиятли экани таъкидланиб, номзодлар ҳақида маълумотлар берилди.
Сайловолди дастуридан ўрин олган ижтимоий ҳимояни кучайтириш, пенсия тизимига ўзгартиришлар киритиш, ногиронлиги бор шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш билан боғлиқ таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти аниқ мисоллар билан сўзлаб берилди.
Шунингдек, Мирзачўл туманидаги "Ўзбек-қозоқ" маданият марказида Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига қўйилган номзодлар билан тарғибот-ташвиқот учрашуви ташкил қилинди.Тадбирда Халқ демократик партиясининг асосий ғоялари, янги Сайловолди дастуридаги энг муҳим ташаббуслари тўғрисида сайловчиларга тушунтириб берилди.