Ҳар бир инсон фаровонлиги учун!

 

Бухоро вилоят кенгаши масъуллари ва фаоллари, волонтёрлик гуруҳлари, бошланғич партия ташкилотлари томонидан аҳоли ўртасида тарғибот-ташвиқот ишлари фаол давом эттирилмоқда.

Бухоро туманида жойлашган Маданият уйи биноси олдида махсус шохобча ташкил этилиб, дастурдаги таклиф ва ташаббуслар мазмун-моҳияти тушунтириб берилди. Ҳар бир инсон фаровонлиги, жамиятимиз равнақи йўлида курашаётган партиямизнинг Сайловолди дастурини қўллаб-қувватлашга чақириб, унинг фаолияти ва ташаббусларига оид флаерлар, буклетлар ва янги дастур ўрин олган китобчалар аҳолига тарқатилди.

Аҳоли билан мулоқотлар чоғида сайловларнинг давлат ва жамият ҳаётида тутган ўрни, ривожланган демократик давлатни барпо этишда барча биргаликда ҳаракат қилиши лозимлиги тушунтирилди.

Сайловда фаол бўлиш ҳамда Халқ демократик партияси номзодлари, унинг дастури ва партияга овоз беришга чақирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш