Партия кучли ижтимоий сиёсат юритиш тарафдори
Бувайда тумани Ахборот-кутубхона марказида Ўзбекистон Халқ демократик партияси ва унинг номзодларининг сайловолди ташвиқот тадбири бўлиб ўтди. Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Дилбархон Мамажонова, ЎзХДП Бувайда туман ташкилоти раиси Ҳабибахон Тошматова ҳамда вилоят, туман кенгашига номзодлар иштирок этди.
Номзодлар томонидан партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган мақсад ва вазифалар ҳақида атрофлича сўз юритилиб, давлат ва жамиятни ривожлантириш, ҳуқуқлар ва имкониятлар тенглигини таъминлаш, кучли ижтимоий сиёсат юритишга оид кўплаб таклиф ва ташаббуслар илгари сурилгани таъкидланди.
Партия ҳар бир инсон учун ижтимоий тенглик ва адолат тамойиллари асосида муносиб яшаш шароитини яратишга интилади.