Аёлларнинг сиёсий жараёнлардаги иштирокини ошириш диққатимизда

 

Сайлов - ҳар бир партия учун катта синов, шу билан бирга кенг имконият ва масъулият ҳамдир. Хотин-қизларнинг муаммоларини ўз вақтида аниқлаш, айниқса, ёрдамга муҳтож ва оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизларга ижтимоий-ҳуқуқий, психологик ва моддий ёрдам кўрсатиш чораларини кучайтириш, аёлларнинг жамиятдаги ролини ошириш ҳамда сайловлардаги фаол иштирокини таъминлаш мақсадида Хива туманида партиянинг фаол аёллари, маҳалла хотин-қизлари билан учрашув ташкил этилди.

Унда партиянинг хотин-қизлар ва ёшлар билан ишлаш бўлими бошлиғи Н. Машарипова томонидан хотин-қизларнинг ҳаёт ва жамиятда муносиб ўрин тутишлари, муносиб ҳаёт тарзига эга бўлишлари, мунтазам мулоқотда бўлиб, муаммоларини ўрганиб, ечими юзасидан чора-тадбирлар олиб борилиши бўйича тушунтиришлар берилди.

Шунингдек, тобора яқинлашиб келаётган сайлов жараёнларида ҳар доимгидан-да фаол бўлишга чорлади.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш