Тарғибот учрашувлари давом этмоқда
Тарғибот учрашувлари давом этмоқда

 

Тойлоқ туманидаги Адас маҳалласида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда вилоят ва маҳаллий Кенгашлар депутатлигига номзодлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқотда Халқ демократик партияси Тойлоқ туман кенгаши раиси Қ.Низомов сўзга чиқиб, партиянинг сайловолди дастури ва унда илгари сурилган ташаббуслар ҳақида сўз юритди. Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлигига номзод Умиджон Ҳошимовнинг ишончли вакили, Ахборот-кутубхона маркази директори Ф.Ҳафизов номзоднинг таржимаи ҳоли ва сайловолди дастури билан таништириб ўтди.

Учрашувда партия Сайловолди дастурида назарда таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳияти аниқ мисоллар билан тушунтириб берилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш