Фарғона вилоятининг қатор ҳудудларида Халқ демократик партияси номзодлари ҳамда сайловчилар билан кўплаб очиқ ва эркин мулоқотлар ўтказмоқда. Уларда аҳоли вакиллари партиянинг янги сайловолди дастурида белгиланган асосий мақсад ва вазифалар билан таништирилмоқда.
Хусусан, Фарғона тумани Кенгашига партиядан кўрсатилган номзод “Тинчлик”, “Беруний”, “Аввал”, “Мозортаги”, “Ўрта қишлоқ”, “Бирдамлик” маҳалларида бўлди, уйма-уй юриб, одамларни сайловда иштирок этишга ҳамда партияни қўллаб-қувватлашга тарғиб қилди.
Бешариқ тумани депутатлигига номзодлар Равшаной Абдуллаева, Раҳимжон Тожиев, Нилуфар Комилова, Фозилбек Худоёров маҳаллаларда ташвиқот ишларини давом эттирмоқда. Хонадонма-хонадон юрган номзодлар сайловчиларга партия дастурий мақсадлари ва ташаббуслари ўрин олган буклет ҳамда флаерлар тарқатмоқда.
Суҳбатлар чоғида сиёсий кучнинг асосий ғояси-мамлакатимизда ижтимоий тенглик ва халқ демократияси мезонларига мос келадиган давлат ва жамият барпо этиш эканига алоҳида урғу беришяпти. Бу борада бой тажриба орттирилгани, ғоявий ва ташкилий жиҳатдан ўзига хос мактаб яратилгани оид мисоллар келтирилмоқда.
Шунингдек, одамлар билан юзма-юз мулоқотларда кучли ижтимоий сиёсат юритиш тамойилларига эътибор қаратилмоқда. Сайловчилар ҳар бир инсон фаровонлигига хизмат қилишга қаратилган дастурига эга партияни қўллаб-қувватлашга чақирилмоқда