Номзод қўштепалик сайловчилар билан учрашди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига номзод Аброржон Қурбонов Қўштепа тумани мактабгача ва мактаб таълими бўлимида сайловчилар билан учрашув ўтказди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қўштепа туман кенгаши раиси Шавкатжон Шаропов, вилоят ва туман кенгашига номзодлар иштирок этди.

Номзод Аброржон Қурбонов партия дастури ва ташаббуслари ҳақида тўхталар экан ишлаб чиқариш соҳасида барқарор ҳамда юқори ҳақ тўланадиган янги иш ўринлари яратишни жадаллаштиришини алоҳида таъкидлади. Ички бозорга ўз товарлари билан кирадиган миллий ишлаб чиқарувчиларнинг доирасини кенгайтириш соғлом рақобатни ривожлантиришга ёрдам беришини қайд этди. Бу ўз навбатида маҳсулот сифатини яхшилаш ва истеъмол нархларини барқарорлаштириш олиб келиши ҳақида сайловчиларга тушунчалар берди. Муҳими, партиянинг келгуси 5 йиллик учун мўлжалланган сайловолди дастурида бу борада аниқ ва ҳаётий таклифлар борлигига эътибор қаратилди.

Шунингдек, номзод жамиятда барқарорлик, тенглик, ижтимоий кескинликнинг олдини олиш, ҳар бир фуқаро, умуман, бутун халқ фаровонлигини таъминлашга оид таклифлар ҳақида йиғилганлар маълумот берди.

Очиқ ва самимий мулоқот руҳида кечган учрашувда сайловчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олиш билан бирга, дастур ҳақидаги фикр ва таклифларини ҳам билдирди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Сайлов-2024
← Рўйхатга қайтиш