Ёшлар партиямиз сафига қабул қилинди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Сирдарё вилоят кенгаши Ёшлар сектори ташаббуси билан Гулистон шаҳар Қурилиш касб-ҳунар техникумида "Ёш сиёсатчилар мактаби" лойиҳаси ташкил қилинди.

Тадбирда ёшларнинг сиёсий ҳуқуқий саводхонлигини ошириш йўллари, ёшларга оид давлат сиёсатининг, давлат дастурининг амалга оширилишида партия ташкилотларининг муносиб иштироки, жамиятни ривожлантиришда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий-сиёсий ва ҳуқуқий саводхонлигини юксалтиришга қаратилган долзарб ғоялар тўғрисида сўз юритилди.

Шунингдек, мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, ёшларга яратиб берилаётган имкониятлар хусусида атрофлича маълумотлар берилди. Мулоқот якунида "Ёшлар қаноти" фаолларидан бир гуруҳи партия сафига қабул қилинди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш