Сафимиз ёшлар билан кенгаймоқда!
Ўзбекистон ХДП Вобкент туман кенгаши 1-сон касб-ҳунар мактабида “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партияси олдида яқин 5 йилликда турган устувор вазифалар яна бир бор муҳокама қилиниб, галдаги вазифалар белгилаб олинди.
Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва партия сайловолди дастуридаги долзарб масалалар ҳам кўриб чиқилиши баробарида йиғилганларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди.
Якунда 30 нафардан зиёд ёшлар партия сафига қабул қилинди.