Партия ёшлар билан

 

Халқ демократик партияси Наманган вилоят кенгашида Наманган давлат институти табиий фанлар факультети талабалари билан Конституциянинг 32 йиллиги олдидан коррупцияга қарши курашиш мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда ҳаётимизда юз бераётган туб ўзгаришлар, қўлга киритилаётган ютуқларга Бош қомусимиз ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилаётгани тушунтирилди. Хусусан, Асосий қонунимиз билан мамлакатимизда инсон манфаатларини улуғлашнинг ҳуқуқий асоси юксак даражада мустаҳкамлаб қўйилгани таъкидланди. Айниқса, одамларнинг дарди, ўй-ташвишлари мутасаддилар ҳамда депутатлар билан юзма-юз мулоқотларда тингланаётгани, муаммоларни жойида ҳал этиш чоралари кўрилаётгани бунинг тасдиғи экани таъкидланди.

Қайд этилдики, ҳудудлардаги қурилиш ва бунёдкорлик ишлари, одамларнинг турмуш даражаси юксалиб бораётгани ҳам Бош қомусимизда белгилаб қўйилган қоида ва тамойиллар устуворлиги таъминланаётгани исботидир. Конституциямизнинг аҳамияти барча тадбирларда жонли мисоллар воситасида тушунтирилаётгани юртдошларимизда бугунидан шукроналик, эртанги кунга ишонч туйғусини мустаҳкамламоқда.

Давра суҳбати чоғида талабалар ўзларининг қизиқтирган саволларига жавоб олишди. Тадбир давомида талабалар партия кенгаши томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш