Депутатнинг асосий вазифаси, аввало, жамиятдаги долзарб масалалар ечимига қаратилиши лозим. Буни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши раисининг депутатлик бирлашмалари билан ишлаш бўйича ўринбосари Мақсуда Ворисова бошчилигидаги ишчи гуруҳи жойларда ўқувлар ўтказмоқда. Унда мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий тараққиётнинг аниқ устувор йўналишларини белгилаб олишда депутатлик ва жамоатчилик назоратидан кенг фойдаланиш масалалари муҳокама қилинмоқда.
Ана шундай тадбирлардан навбатдаги Наманганда бўлиб ўтди. Унда фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий онгини оширишда, аҳолининг ижтимоий қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишда депутатлар қайси ўринда бўлиши лозимлиги ҳақида сўз борди. Хусусан, марказда ва жойларда давлат ҳокимияти органларини шакллантириш жараёнига таъсир ўтказишда сиёсий партиялар фаолияти муҳим аҳамият касб этиши ҳудудий вакиллик органларидаги депутатлик гуруҳлари мансабдор шахсларнинг жойларда ижтимоий иқтисодий масалаларнинг ҳал этилиши, давлат дастурларининг ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тушунтирилди.
Ўқувда партия гуруҳларининг ҳуқуқлари, депутатнинг ваколатлари, сайловчилар билан мулоқот олиб бориш, депутат сўровини манзилли юбориш тартиби ҳақида атрофлича тушунчалар берилиб, бу бўйича партия Марказий Кенгаши томонидан ишлаб чиқилган услубий қўлланмалар депутатларга тарқатилди.