Ижтимоий ҳимоя тизимига оид муҳим ташаббуслар
Ижтимоий ҳимоя тизимига оид муҳим ташаббуслар

 

Хабарингиз бор, Президентимиз раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасига оид масалаларда йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Президент Шавкат Мирзиёев ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ўзгаришлар ва янгиланишлар ҳақида муҳим ва амалий масалаларни кўтарди. Унда устувор вазифалар, ижтимоий ҳимоя тизимининг ривожланиши ва унга кўмаклашиш бўйича муҳим ташаббуслар эълон қилинди.

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ишларнинг асосий мақсади аҳолининг ёрдамга муҳтож тоифаларини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг ҳаёт даражасини оширишдан иборат. Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишни кучайтириш борасида кам таъминланган оилаларга нисбатан кўрсатилаётган ижтимоий ёрдамлар янада кенгайтирилади. Айниқса, ногиронлар, қариялар ва ижтимоий ёрдамга муҳтож бошқа тоифаларга бўлган диққат-эътибор мустаҳкамланди.

Жамиятдаги ижтимоий нотенгликларни бартараф этиш борасида Президентимизнинг ҳар бир фуқаро ҳуқуқини ҳимоялашга қаратилган ташаббуслари жамиятдаги ижтимоий адолатни тиклашга хизмат қилади. Яна бир муҳим масала, ижтимоий фаолликни ошириш – одамларнинг ижтимоий, маданий ва сиёсий жараёнларга актив иштирокини таъминлашга қаратилган чоралар ҳақида фикр юритилди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси фаолияти ижтимоий адолат ва аҳоли фаровонлигини таъминлашга қаратилган ҳамда бу ижтимоий ҳимоя соҳасидаги ислоҳотлар ҳамда устувор вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Мақсадимиз – барча фуқаролар учун барқарор ва фаровон ҳаёт шарт-шароитларини яратиш, ижтимоий тенглик ва адолатни таъминлашдир.

Йиғилишда кўтарилган яна бир масалани алоҳида таъкидлаш жоиз — болаларнинг оилавий муҳитга қайтишини таъминлаш, уларнинг таълим ва тарбия олишини яхшилашга қаратилган ислоҳотлардир. Бу қадам болаларнинг психологияси ва ўсишидаги муҳим омил бўлиб, уларга оилада тарбия олиш имконини бермоқда.

Ижтимоий ҳимоя соҳасидаги яна бир муҳим қарор бу — назоратсиз ва қаровсиз болалар учун ихтисослашган мактабларда 5 фоиз квота жорий қилиш. Бу қадам, албатта, ижтимоий самарадорликни оширишга қаратилган. Бу мактабда болаларни ҳам таълим, ҳам ижтимоий муҳитга интеграция қилишга қаратилган махсус дастурлар амалга оширилади.

Бу ташаббуслар мамлакатимиздаги ижтимоий ҳимояни мустаҳкамлаш ва болаларнинг ижтимоий хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилади. Ижтимоий ёрдам тизимининг ривожланиши, ногирон болалар ва ота-она муҳаббатига муҳтож болаларга уларнинг ҳақли ўрнида янгиланган шароитлар яратилиши жамиятимизнинг энг муҳим вазифаларидан бири ҳисобланади.

Бу ижтимоий ислоҳотлар, албатта, мамлакатимизда ёшлар ва болаларнинг фаровонлигини, уларнинг ижтимоий ҳаётга фаол қатнашишини таъминлашга хизмат қилади.

 

Шохрух ЎКТАМОВ,

Ўзбекистон ХДП Фарғона вилоят кенгаши раиси в.б.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш