ХДП гуруҳи ташаббуси туман Кенгашида маъқулланди
ХДП гуруҳи ташаббуси туман Кенгашида маъқулланди

 

Ижтимоий соҳадаги йиғилиш партиямизнинг олдига қўйган Ҳаракатлар дастури вазифалар ижросига жуда катта ижобий туртки бўлди. Йиғилишда белгиланган вазифалар берилган катта имконият ҳамда олдимизга қўйган мақсадларимиз ижросига ижобий таъсир ўтказади.

Йиғилишда аҳоли ижтимоий ҳимоясининг барча йўналишлари, ечимлари билан кенг ёритилди. Ногиронлар реабилитациясига эътибор кучаядиган бўлди. Ижтимоий ёрдамда ўқитиш, ҳунар ўргатиш ишларидаги йўналишлар кўрсатиб берилди. Айниқса, уларга кўрсатиладиган тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, протез маҳсулотлари ва дори-дармон билан таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди.

Учқўрғон туманида 6200 нафар фуқаро “Инсон” ижтимоий ҳимоя агентлиги назоратига олинган. Туманда 4 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар бор. Камбағалликдан чиқариш дастури асосида 101 нафар раҳбарга 505 та камбағал оила бириктирилган. Шу кунларда Президентимизнинг 25 ноябрдаги 405-сонли қарорига асосан туман “Нуроний”лар кенгаши, туман “Маҳалла” уюшмаси ҳар бир маҳаллада уч нафардан фаол нуронийлар кенгаши аъзоларига беш нафардан оилани камбағалликдан чиқариш бўйича тавсиялар берилган. Ўзбекистон ХДП гуруҳи Халқ депутатлари туман Кенгаши, туман ҳокими, “Нуроний”лар кенгаши, туман “Маҳалла” уюшмаси билан бу борада бир қатор масалаларга келишиб олинди.

Хусусан, мунтазам равишда, яъни ҳар ойда, ҳар ҳафтада икки кун 9 нафар туман кенгаши депутати билан ижтимоий ҳимоя самарадорлиги бўйича қилинадиган ишлар чора-тадбирлари белгиланди. Камбағалликдан чиқариш учун рўйхатга олинган фуқаролар билан ишлаш борасида ҳам бажариладиган масалалар қайд этилди. Бунинг учун ҳар ойда туман Кенгашига ахборот киритиш, ҳар чоракда партия гуруҳи ва доимий комиссия ва туман Кенгаши сессияда мазкур масалани муҳокама қилиб бориш талаб этилади.

Халқ демократик партиясининг ташаббуси Кенгаш раиси томонидан қониқиш билан қабул қилинди. Айниқса, бу йўналишда мунтазам жамоатчилик назорати олиб борилади. Албатта, туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи бу йўналишда ижобий натижаларга эришишда бор тажриба ва имкониятини ишга солади.

 

Абдуллажон ҚОДИРОВ,

Ўзбекистон ХДП Учқўрғон туман кенгаши раиси,

туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Депутат
← Рўйхатга қайтиш