Тошкентда янги БПТ ташкил этилди

 

Ўзбекистон ХДП Юнусобод тумани кенгаши ташаббуси билан туманда жойлашган Чинобод санаториясида тадбир ташкил этилди. Унда Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг дастурий мақсад ва вазифалари ҳақида сўз борди.

Хусусан, партия ижтимоий ҳимояни кучайтириш, барча учун тенг имкониятлар яратиш, давлат масъулиятини ошириш каби йўналишлардаги ташаббуслари ҳақида маълумот берилди. Шунингдек, партиянинг тиббий хизмат сифатини ошириш, дорига қарамликни камайтириш, фармацевтика соҳасига халқ табобатини кенг жалб этишга оид ҳаётий таклифлари ҳақида тўхталиб ўтилди.

Ўзбекистон ХДП Тошкент шаҳар кенгаши раиси Нигора Эшметова жорий йилнинг 27 октябрида бўлиб ўтган Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлик сайловларида партиямиз маҳаллий Кенгашлардаги позициясини сақлаб қолганини қайд этди. Бу эса партия ғояларини ҳаётга татбиқ этишда муҳим экани таъкидланди.

Тадбир иштирокчилари партия ғояларига хайрихоҳлик билдирди ва янги бошланғич партия ташкилоти тузишга қарор қилинди. Шу куннинг ўзида бу масала амалга ошиб БПТга раҳбар тайинланди. Янги аъзоларга партия гувоҳномалари ва эсдалик совғалари топширилди.

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш