Сиёсий ўқув: Ижтимоий-сиёсий ҳаётда фуқароларнинг сиёсий иштирокини қўллаб-қувватлаш

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгаши партия ходимларининг профессионал ривожланишига кўмаклашиш, билим ва малакаларини оширишга қаратилган ўқув-семинар ташкил этди. Семинарда партия Марказий Кенгаши, Тошкент шаҳар ва туман кенгашлари ходимлари, ҳудудий кенгашлар масъуллари иштирок этди.

Ўқувни Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши ҳузуридаги “Фахрийлар кенгаши” раиси Шарбат Абдуллаева очди. У фанда ақл-заковат қанчалик керак бўлса, сиёсатда тафаккур ва мафкура шу қадар аҳамиятли эканини таъкидлади. Шунинг учун бу борадаги билим ва кўникмаларни ошириб боришга эҳтиёж мавжудлиги қайд этди.

Ўзбекистон миллий университети ижтимоий фанлар факультети, сиёсатшунослик кафедраси ўқитувчиси Илҳомжон Эркинов эса ўз нутқида жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётида фуқароларнинг сиёсий иштирокини қўллаб-қувватлашнинг аҳамиятига эътибор қаратди.

Таъкидландики, фуқаролар сиёсий иштирокининг жамият ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ўрни беқиёс. Бугунги кун талаби замонавий технологияларни қўллаш орқали сиёсий фаолликни оширишдан иборат. Мутахассис айни шундай усулларни қўллаш ҳамда фуқароларнинг сиёсий жараёнларда фаол иштирокини таъминлаш бўйича амалий тавсиялар берди.

Шу билан бирга, партия ходимларининг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини чуқурроқ англаш, фуқаролар билан ўтказиладиган учрашувларда аҳолига ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва натижаларини одилона тарзда етказиш кўникмаларини шакллантиришга хусусида фикр алмашилди.

Тадбир давомида иштирокчилар ўз тажрибалари билан ўртоқлашиб, сиёсий фаолликни ошириш бўйича қатор амалий таклифларни илгари сурди. Шунингдек, сиёсий жараёнларда ёшларнинг иштироки, аёлларнинг роли ва кексаларнинг тажрибасидан фойдаланиш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш