Ўзбекистон ХДП расмий саҳифаларига оид янгилик
Ўзбекистон Халқ демократик партиясининг “Oʻzbekiston XDP” номли расмий телеграм канали техник сабабларга кўра, ишламай қолди. Шу сабабли партиянинг “Oʻzbekiston Xalq demokratik partiyasi” расмий телеграм саҳифаси ишга туширилди.
Бундан буён Ўзбекистон ХДПнинг барча даражадаги ташкилотлари ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги фракцияси фаолиятига оид хабар ва янгиликларни ушбу ҳавола орқали ҳам осон ва қулай олиш имкониятига эгасиз.