Депутат округдаги сайловчилар ҳузурида бўлди

 

«Депутат маҳаллада» лойиҳаси, депутатларнинг ўз сайлов округларида аҳолининг эҳтиёжларини янада чуқурроқ ўрганиш ва аҳолига янада самарали хизмат кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.

Халқ депутатлари Чилонзор туман Кенгаши депутати Ш.Aҳмедов «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида ўз округида ўрганиш олиб борди. Ушбу тадбирда депутат аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларни ташвишга солаётган масалаларни тинглади, мурожаатларига қулоқ тутди.

Ш.Aҳмедов ўз фаолиятида маҳаллалардаги муаммоларни ҳал қилиш, аҳоли билан мулоқот орқали давлат дастурларининг самарали амалга оширилишини таъминлашга алоҳида эътибор қаратди.

Фуқароларнинг мурожаатларини ёзиб олди. Тегишли тартибда масала ечими юзасидан мутасаддиларга мурожаат йўлланадиган бўлди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш