Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши Ижроия қўмитасининг «Партия депутатлик гуруҳлари фаолияти самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги қарорининг ижроси юзасидан ҳудудларда турли тадбирлар ташкил этилмоқда.
Хусусан, «бошланғич партия ташкилоти – депутатлик гуруҳи – сессия» тизими асосида «Шаббоз» ОФЙ ҳудудидаги «Ибн-Сино» МФЙда ўрганиш олиб борди. Аҳоли мурожаатига кўра, «Карвон» аҳоли пунктига борувчи сув насоси қуввати оқар сувни етказиб бериш қувватига эга эмаслиги аниқланди.
Масала жойига бориб ўрганилгач, Ўзбекистон ХДП Қорақалпоғистон Республика Кенгаши раиси, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесидаги партия фракцияси раҳбари Халилла Ешимбетов томонидан назоратга олиниб, Беруний тумани сув етказиб бериш хизмати давлат муассасасига сўров юбориладиган бўлди.
Шунингдек, Беруний тумани «Ибн-Сино» маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги «Карвон» аҳоли манзилига пиёдалар йўлакчасини қуриш масаласидаги мурожаати ўрганилди. Ушбу ҳудудга 1,1 км пиёдалар йўлакчаси ҳашар йўли билан қуришга келишилди. Шундан келиб чиқиб бу бордаги ҳужжатларни тайёрлаш ишлари «Ибн-Сино» МФЙ раиси томонидан амалга оширилиши белгиланди.