Шовотлик ёшлар партиямиз сафларида
Шовотлик ёшлар партиямиз сафларида

 

Ўзбекистон ХДП ижтимоий ҳимоя, ижтимоий тенглик ва халқ ҳокимиятчилиги тамойилларини ўзининг ғоя ва мақсадлари, тамойиллари билан амалга ошириб келмоқда.

Партия ғоя ва мақсадларини амалга оширишда депутатлар томонидан жойларда учрашувлар, тадбирлар ўтказилмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири Шовот туман 1-сон касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди. Халқ депутатлари туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ойимжон Йўлдошова томонидан “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида тадбир ташкил этилди. Унда ёшларнинг сиёсий, ҳуқуқий онги ва маданиятини юксалтириш, сиёсий жараёнларга фаол жалб қилиш масалаларида сўз борди.

Тадбирда депутат лойиҳа бўйича тушунтириш ишларини олиб борди. Ёшлар келажагимиз экани, уларни партия сафига қабул қилиш эса ёшларнинг мақсадларини қўллаб-қувватлашга янада кенгроқ замин яратиши хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш