Аёл бир қўли билан бешикни, бир қўли билан дунёни тебратади, дейишади. Аслида ҳам, аёл бу она. Она эса бу дунёнинг давомчиларини дунёга келтирувчи, тарбияловчи зотдир. Шунинг учун уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш муҳим саналади.
Шу маънода Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши томонидан туман Ахборот кутубхона марказида “Хотин-қизларнинг ҳуқуқий билимларини ошириш ойлиги” лойиҳаси доирасида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Хонқа туман кенгаши раиси, туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Феруз Ваисов, туман партия Кенгаши ижрочи котиби Бекчанбой Маҳмудов ва ёшлар иштирок этди.
Тадбирда мамлакатимизда хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва нуфузини мустаҳкамлаш, фаоллигини ошириш, кенг шароит-имтиёзлар яратиб борасидаги ислоҳотлар хусусида сўз борди. Буларнинг барчаси давлатимизнинг устувор йўналишларидан бирига айлангани, қолаверса, хотин-қизлар ҳар бир соҳада фаол фаолият олиб бораётгани таъкидланди.
Тадбирда туман Ахборот кутубхона маркази директори, партия фаоли Хадича Авезова сўзга чиқиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир давомида иштирокчиларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарилди.