Хотин-қизлар масаласи депутат эътиборида

 

Халқ депутатлари Хива шаҳар Кенгашига Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутат Н.Каримбоева хотин-қизлар масаласига ҳамиша устувор вазифа сифатида қарайди. Улар билан мулоқотлар ўтказиб, оғирини енгил қилишга интилади. Бу галги учрашув “Янги турмуш” маҳалласида хотин-қизлар вакиллари билан ўтказилди. Мулоқотда аёллар ва болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш масаласида сўз борди.

Очиқ ва самимий мулоқот тарзда олиб борилган учрашувда хотин-қизларга депутат оилада тинчликни сақлаш, оилаларни мустаҳкамлигини таъминлаш борасида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Турли хил зиддиятлар келиб чиқишининг олдини олиш ва гўзал маънавий муҳитни яратиш учун аввало хотин-қизлар тўғри тарбия олиши, илм ва ҳунар ўрганиши, сиёсий ҳамда ҳуқуқий билимларга эга бўлиши борасида тушунтиришлар берилди.

Очиқ мулоқот давомида хотин-қизлар бугунги кунда ўзларини қийнаб келаётган масалалар юзасидан ҳам мурожаат қилди. Ҳар бир масала тегишли тартибда ҳал этилиши таъкидланди.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш