Депутат кичик сув каналини таъмирлаш бўйича мурожаатни тез орада ҳал қилишга ваъда берди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига сайланган депутат Имомназар Турсунов аҳоли муаммоларини ўрганиш мақсадида жорий Хоразм вилоятида бўлиб, фуқаролар билан учрашди.

Депутат дастлаб вилоятдаги шаҳар ва туман кенгаши раислари, маҳаллий Кенгашлардаги партия гуруҳи аъзолари фаолияти билан танишди. Партиянинг Ҳаракат дастури бўйича белгиланган масалаларнинг жойларда ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни кўздан кечирди. Маҳаллий Кенгаш депутатларининг амалга оширган ишлари билан танишиб, иш фаолиятида юқори самарадорликка эришиш бўйича ўз таклифларини бериб ўтди.

Шунингдек, парламент аъзоси Хива тумани Шайх Нажмиддин Кубро маҳалласида жойлашган 39-сон умумий ўрта мактабида бўлиб, Ҳазрат Ҳайит Эшон, Шайх Нажмиддин Кубро, Каттабош маҳаллаларидан келган фуқаролар билан учрашди. Мулоқотда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари фаолияти, хусусан, қонунчиликдаги ўзгартиш ва янгиликлар ҳақида ахборот берилди.

Амалга оширилаётган фаолиятга оид суҳбатдан сўнг, мурожаатлар тингланди. Хусусан, Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раиси Раимберган Юсупов Партиянинг Сайловолди дастурида назарда тутилган пенсия ёшини сақлаб қолиш, қурилиш ва тиббиёт соҳаларида сифатли хизматлар кўрсатиш, ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш мақсадида уларга зарур бўладиган протез ортопедия маҳсулотлари билан тўлиқ таъминлаш, депутатларнинг назорат функциялари бўйича ахборот берди.

Шу билан бирга, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларига эътибор қаратди. Фуқаролар эса аҳоли хонадонларида ўзлари эккан дарахтларни тегишли ташкилотлардан рухсатсиз кесилиши натижасида жавобгарлик белгилангани, шу маҳаллалардан Зирриёт кичик сув каналини таъмирлаш бўйича мурожаатлар қилди. Ишчи гуруҳ аъзолари уларнинг ечими бўйича таклифларини билдирди.

Депутат аҳолини арзон уй-жой билан таъминлаш мақсадида қурилаётган кўп қаватли уй-жойларни ўрганиш мақсадида Урганч шаҳридаги қурилиши тугалланмаган бинолардаги вазиятни ўрганди. Шундан кейин Урганч шаҳридаги “Ҳамжиҳатлик” маҳалла фуқаролар йиғини биносига бориб, ҳудудда амалга оширилаётган ишлар бўйича яқиндан танишди. Ушбу манзилдаги профилактика инспектори ва маҳалланинг фаол аёли иш фаолияти юзасидан суҳбатлар ўтказилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Олий Мажлис Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш