ХДП фаоллари ҳудудларда:
Пенсия таъминотига доир маълум бир эътирозлар бўлди...
ХДП фаоллари ҳудудларда:<br>Пенсия таъминотига доир маълум бир эътирозлар бўлди...

 

Яхши ўзгаришлар ҳақида узоқ гапириш мумкин. Ҳаётнинг талаби эса ўз устимизда ишлаш, муаммоли ҳолатларни ҳал этишдан, ишимизни янги даражага кўтаришдан иборат.

Жойларда одамлар бугун партияларни яхши танийди, ҳар бирининг мақсад-вазифасини яхши билади, деб айтолмаймиз. Ҳозир ҳаёт баландпарвоз гапларни қабул қилмайди. Қуруқ рақамлар билан фақат ўзимизнигина алдашимиз мумкин. Қачонки, ҳар бир ҳудуд ва соҳадаги реал манзара, асл ҳолат ўрганилиб, муаммо юзага чиқсагина мутасадди ташкилотларнинг масъулияти, ҳисобдорлиги ҳам ошади. Шу мақсадда ишчи гуруҳимиз Бухоро вилоятининг барча туманларида назорат-таҳлил ишларини олиб борди.

2025 йилнинг 1 январь ҳолатида вилоятда 260 590 нафар пенсия олувчи сифатида бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимларида ҳисобда туради. Уларнинг 213 128 нафари ёшга доир пенсия, 35 439 нафари ногиронлик пенсияси, 12 023 нафари боқувчисини йўқотганлик нафақасини олади. Вилоятда пенсия олувчиларга жами 81 нафар ходим хизмат кўрсатиб келмоқда.

Ўрганишлар давомида ечимини кутаётган бир қатор долзарб муаммолар аниқланди. 2024 йил давомида 648 та ҳолатда 958,9 млн. сўмлик қонун ва тартиб бузилиш ҳолатлари аниқланган бўлиб, ҳозирда ундириш ишлари амалга оширилиб келинмоқда. Бундан ташқари, 32 ҳолатда 44,8 млн сўмлик ўзлаштириш ҳолатларига ҳуқуқий баҳо бериш юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари иш олиб бормоқда.

 

Мавжуда Ҳасанова,

ЎзХДП Марказий Кенгаши бошқарма бошлиғи.

«Ўзбекистон овози», 29.1.2025, №4

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Партия муносабати
← Рўйхатга қайтиш