Мамлакатимизда хотин-қизларга алоҳида эътибор ва эҳтиром кўрсатилади. Шунингдек, уларнинг ҳаёт ва жамиятда муносиб ўрин эгаллаши йўлида ҳам имконият ва шароитлар яратилмоқда. Бироқ гоҳида шундай ҳолатлар ҳам учрайдики, аёлларнинг, жумладан, болаларнинг зўравонликка учраётганига кўз юмиб бўлмайди.
Шундай мудҳиш жараёнларнинг, яъни, хотин-қизлар ҳамда болаларга нисбатан зўравонликларнинг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон ХДП Гурлан туман кенгаши раиси Ш.Худаяров ва халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати М.Матмуратова ҳамда аёллар иштирокида 1-сон политехникум биносида давра суҳбати ташкил этилди.
Тадбирда давлатимизда хотин-қизлар ва болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётгани, уларга яратиб берилган имкониятлардан самарали фойдаланиши тўғрисида сўз юритилди.