Сафимиздаги ёшлар «Заковат»да беллашди
Ўзбекистон ХДП Хоразм вилояти ҳамда Урганч шаҳар кенгаши, шунингдек, Урганч давлат университети билан ҳамкорликда «Сафимиздаги ёшлар» лойиҳаси доирасида университетнинг табиий фанлар факультети 1-босқич талабалари иштирокида «Заковат» интеллектуал ўйини ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раис ўринбосари У.Қўчқаров сўзга чиқиб, партия дастурий ғояларига тўхталиб ўтди. Ундаги ёшларни қўллаб-қувватлашга оид ташаббусларга эътибор қаратди. Шунингдек, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимини ошириш мақсадида ташкил қилинаётган интеллектуал ўйин иштирокчиларига омад тилади.
Ақллар беллашуви юқори кайфиятда ва қизғин давом этди. Турнир натижаларига кўра, совринли ўринларни эгаллаган жамоаларга партиянинг «Фахрий ёрлиқ»лари топширилди.