![Бола ҳуқуқлари кафолатларига оид қонун қуйида муҳокама қилинмоқда](/files/original/publication/10987.jpg)
Болалар ҳар доим меҳрга, ғамхўрликка муҳтож бўлади. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари тўлиқ кафолатланиши эса шахс сифатида шаклланиши, давлат ва жамият истиқболи мустаҳкам бўлишида ниҳоятда муҳим.
Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши томонидан тумандаги 45-сон мактабда «Муҳокама, таҳлил ва таклиф» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда «Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги қонунининг мазмун-моҳияти муҳокама қилинди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда Ўзбекистон ХДП Ҳазорасп туман кенгаши раиси, туман Кенгашидаги партия гуруҳи раҳбари М.Ваисов, 45-сон мактаб директори ўринбосари Т.Атабоев, мактаб ўқитувчилари, маҳалла фаоллари қатнашди.
Сўзга чиққанлар мамлакатимизда бола ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш, уларни ҳимоя қилиш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий шароитлар яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири эканини таъкидлади.
Мутахассислар қонунининг қўшимча ва ўзгартиш киритилаётган моддалари хусусида маълумот берди. Янгиликлар болалар ҳаёти ва келажагига қандай таъсир кўрсатиши мумкинлигига оид фикр-мулоҳазалар билдирилди.