
Ўзбекистон ХДП Термиз шаҳар кенгаши раиси, шаҳар Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Т.Бердиев томонидан шаҳардаги "Паттакесар" маҳалласида учрашув ташкил этилди.
Унда маҳалла еттилиги аъзолари ва маҳалла фаоллари ҳам иштирок этди. Учрашувда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган устувор йўналишлар ҳақида сўз борди.
Депутат мамлакат ривожланишининг устувор ёндашувлари тўғрисида, жумладан ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини асраш, кўпайтириш ва кейинги авлодга етказиш, ҳамда биологик хилма-хилликни сақлаш масалаларига тўхталиб ўтди. 2025 йилда маҳаллаларнинг экологик қиёфасини яхшилаш, кўчаларда яшиллик даражасини ошириш, экологик жиҳатдан қулай ва фаровон яшаш муҳитини шакллантириш борасида фикрларини билдирди.
Суҳбатда, шунингдек, дастурда белгиланган вазифалар ижроси партия дастурий мақсадларига ҳамоҳанг экани таъкидланди. Шундан келиб чиқиб, тарғибот тадбирларига ҳамда дастур ижроси устидан назоратга эътиборни кучайтириш бўйича ҳам чора-тадбирлар белгиланди.