Ўзбекистон ХДПдан сайланган депутатлар маҳаллаларда бўлиб, одамлар билан суҳбатлар ташкил қилмоқда. Қўрғонтепа туман партия кенгаши бўлим бошлиғи ҳамда 4-Устоз сайлов округи депутати Ф.Қодирова ҳам сайловчилар билан учрашди.
Хусусан, “Бирлик” кўчасида яшовчи 1-гуруҳ ногирон Ҳакимахон Қурбонованинг ҳолидан хабар олинди. Онаси Зумрадхон Исмонованинг мурожаатига кўра туман Бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси мутахассислари билан боғланиб ногирон болага қараб ўтирган онасига устама пули нега тўлаб берилмаётганига аниқлик киритилди. Онахоннинг масаласи қонун доирасида ҳал қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон ХДП Асака туман кенгаши бўлими бошлиғи Махбубахон Қодирова “Ижтимоий ҳимоя асосий мақсадимиз” лойиҳаси асосида тумандаги “Ҳамдўстлик” МФЙ “Қаноат” кўчасида яшовчи кам таъминланган оилаларга борди. Жумладан, 1-гуруҳ ногирони Жанонхон ая Қосимова хонадонида бўлиб, у киши билан суҳбатлашди.
Мулоқот давомида аёлнинг шифохонада ётиб даволанишга ҳамда дори-дармонга муҳтожлиги ўрганилди. Депутатнинг кўмагида туман КТМП орқали бепул ордер билан таъминлаш учун рўйхатга қўйилди.