Хотин-қизлар ва ёшлар жамият ҳаётидаги фаол иштирокчи

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтида Халқ демократик партияси билан ҳамкорликда Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитасида доимий асосда ишловчи сенатор Малика Қодирхонова иштирокида “Ижтимоий масалаларда ёшлар ва хотин-қизларнинг ролини кучайтириш” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Тадбирда, шунингдек, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Дилбархон Мамажонова, халқаро тоифадаги психолог Зебинисо Раҳматуллаева иштирок этди.

Меҳмонлар дастлаб институт тарихи, фаолияти, хорижий алоқалари, илмий-ижодий соҳаларда эришилаётган натижалар билан яқиндан танишди.

Мулоқотда эса иштирокчиларга бугунги кунда юртимизда ёшлар ва хотин-қизларга яратилаётган имкониятлар, берилаётган имтиёзлар ҳақида сўз борди. Шу билан бирга, ўз олдига мақсад қўйиш ва унга эришиш каби бир қанча мавзулар бўйича батафсил маълумот берилди.

Таъкидланганидек, ижтимоий масалаларда ёшлар ва хотин-қизларнинг роли тобора муҳим аҳамият касб этмоқда. Улар жамиятнинг келажаги, янги ғоялар ва ташаббуслар манбаи ҳисобланади. Ёшлар ва хотин-қизлар ўзларининг билими, энергияси ва янги фикрлаш услублари билан ижтимоий ҳаётда фаол иштирокчига айланиб бормоқда. Бу эса жамиятни ривожлантиришга ҳисса қўшади.

Мутахассислар мавзу юзасидан иштирокчиларнинг фикрларини тинглади. Уларнинг саволларига атрофлича жавоб қайтарилди.

 

 

 

 

 

Теглар

«Фаол аёллар» қаноти Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Ёшлар қаноти Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш