
Ўзбекистон ХДП Урганч туман кенгаши томонидан «Депутат маҳаллада» лойиҳаси доирасида Урганч туманидаги Чондир маҳалласида сайёр қабул ташкил қилинди.
Учрашувда халқ депутатлари туман Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси З.Саидниёзова, туман ИИБ бошлиғи Б.Ҳайитбоев, халқ қабулхонаси мудири Р.Сапаев иштирок эди. Масъуллар фуқароларнинг мурожаатларини бирма-бир тинглади.
Аҳоли вакиллари тадбиркорликни йўлга қўйиш ҳамда иссиқхона ташкил этиш учун кам фоизли кредит олишда амалий ёрдам сўради. Шу билан бирга, аёллар ва ёшлар дафтарига кириш юзасидан мурожаат бўлди.
Масалан, Сирож Мадраҳимов чорвачилик билан шуғулланиш ниятида экани ва бунинг учун кам фоизли, имтиёзли кредитга эҳтиёжи борлигини билдирди.
Фуқаронинг шу мурожаати шу ернинг ўзида ечимини топди. Яъни, кам фоизли 33 млн сўм кредит ажратиладиган бўлди.
Худди, шунингдек, фуқаро Ойсулув Палвановага ҳам иссиқхона ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатилди.
Муаммолар жойида ҳал этилди, муддат талаб этадиган масалалар юзасидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ҳамда депутат сўрови ёрдамида ҳал қилинадиган бўлди.