Давлат дастури муҳокамаси бўлиб ўтмоқда

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Конимех туман кенгаши томонидан туман тиббиёт бирлашмасида “Ўзбекистон 2030” стратегияси ҳамда “2025 йил – Aтроф-муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури мазмун ва моҳиятини тарғиб қилишга бағишланган давра суҳбати ташкил этилди. Унда туман кенгаши раиси Б.Утемуратов, партия аъзолари, фаоллар ва ёшлар қатнашди.
Тадбирда дастурнинг аҳамияти, ижтимоий масалалардаги устуворликлар ва бошқа муҳим вазифаларга тўхталиб ўтилди.