Мурожаатлар ижобий ҳал этилмоқда

Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Ойбек Бозоровга "Мурувват" МФЙда яшовчи бир гуруҳ фуқародан мурожаат бўлган эди.
Гап шундаки, ҳудуддаги "Узумзор" ва "Ҳамкорлик" кўчаларидаги сой бўйини чиқиндилардан тозалашга эҳтиёж бор эди. Мазкур масала ҳудудларни тозалаш ишлари бўйича мутасадди ташкилот ходимларини жалб этилган ҳолда ҳал этилди.
Депутат, шунингдек, маҳалла еттилиги фаолияти билан ҳам танишди. Фуқаролар билан учрашиб, улардан тушган мурожаатлар юзасидан таклифлар ва ҳуқуқий маслаҳатлар берди.