Депутат ўрганиши: 5 та кўча шағаллаштирилмаган, чиқиндиларни олиб кетиш кечиктирилмоқда

 

Ўзбекистон Халқ демократик партиясидан сайланган депутатлар жойларда тизимли равишда ўрганишлар олиб бормоқда.

Хусусан, халқ депутатлари Бекобод тумани Кенгашидаги партия гуруҳи аъзоси Ирода Қодирова "Ўрикзор" МФЙда фуқаролар мурожаатлари юзасидан ўрганиш олиб борди. Аниқландики, маҳалладаги 5 та кўча шағаллаштирилмаган ва таъмирталаб ҳолатга келиб қолган.

Шунингдек, маҳалладан чиқиндилар олиб кетилмаётгани, хонадонларга ичимлик суви қувурлари тортилмагани, аҳоли маҳалла бошидаги 1 дона крандан сув ташиб ичиши маълум бўлди. Ушбу масалалар юзасидан мутасадди ташкилотларга хат билан чиқилиши айтилди.

Депутат шу куни кам таъминланган, эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хонадонида бўлди, уларнинг турмуш тарзи билан танишди. Фуқаролар томонидан бўлган ногиронлик нафақаси берилиши, бола пули ололмаётганликлари тўғрисидаги мурожаатлар мутасадди ташкилотлар билан боғланилган ҳолда ижобий ҳал этилди. Назоратга олинган мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий тавсиялар берилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш