Ўзбекистон ХДП Қоровулбозор туман кенгаши «Чўлқувар» МФЙ бошланғич партия ташкилотининг ҳисобот сайлов йиғилиши ўтказилди. Унда бошланғич партия ташкилоти етакчисининг ўтган йилги фаолиятга оид ҳисоботи эшитилди.
Йиғилиш қарорига асосан бошланғич партия ташкилоти раислигига туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори О.Аслонов сайланди.
Худди шундай тадбир Ўзбекистон ХДП Фарғона шаҳар кенгаши ташаббуси билан «Фарғонаазот» БПТда ҳам ўтказилди. Унда бир қатор масала кўриб чиқилди.
Хусусан, БПТларнинг 2024-йилдаги фаолияти юзасидан ҳисоботи эшитилди ва ташкилот етакчисини сайлаш масаласи овозга қўйилди. Йиғилишда «Фарғонаазот» БПТ етакчиси этиб М.Тилляхаджаев қайта сайланди.
Шунингдек, ҳисобот-сайлов йиғилишларида 2025-йилга оид давлат дастуридаги ҳамда партия дастуридаги устуворликлардан келиб чиқиб, БПТнинг жорий йилдаги вазифалари белгилаб олинди.