“Депутат ва ёшлар” учрашуви ташкил этилди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг сиёсий билимларини ошириш мақсадида Самарқанд давлат Ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиалида “Депутат ва ёшлар” мавзусида учрашув ўтказилди.

Учрашувда Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши, филиал масъул ходимлари, халқ депутатлари Нукус шаҳар Кенгашидаги партия депутатлик гуруҳи аъзолари, партиянинг “Ёшлар қаноти” аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Тадбирни Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раиси ўринбосари М.Есенгелдиев,  Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети Нукус филиали директорининг биринчи ўринбосари, халқ депутатлари Чимбой тумани Кенгаши депутати Х.Абдижалиев бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, жумладан, ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқаришлари учун яратилган шароитлар, шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда партия ташкилотлари ва депутатлар томонидан олиб борилаётган ишлар ҳамда партиянинг ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган ишларга тўхталди.

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Мен ЎзХДПни танладим Ёшлар қаноти
← Рўйхатга қайтиш