Қурилишдаги камчиликлар назоратга олинди

 

Халқ депутатлари Жиззах шаҳар Кенгашининг “Қурилиш, коммунал соҳалар, экология, саноат ва транспорт масалалари бўйича” доимий комиссияси раиси Б.Тошпўлатов ҳамда депутат Н.Хосилмуродов Жиззах шаҳрининг “Дўстлик” ҳамда “Бунёдкор” маҳаллаларидаги қурилиш, ободонлаштириш ва бунёдкорлик ишлари билан жамоатчилик назорати асосида ўрганишлар ўтказилди.

Ўрганишлар давомида ушбу маҳаллалар ҳудудидан ўтаётган ичимлик суви объектида олиб борилаётган ишларда лойиҳа ҳужжатларидан четга чиқиш ҳолатлари аниқланди. Аниқланган камчиликлар юзасидан тегишли кўрсатмалар берилиб объект фойдаланишга топширилгунга қадар назоратга олинди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш