БПТлар фаолияти сарҳисоб қилинмоқда

 

Бугунги кунда Шуманай туманида 2164 та Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзо бўлиб, улар 39 та бошланғич партия ташкилоти таркибида бирлашган. Шу кунларда партия Уставининг тегишли бандларига мувофиқ, бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.

Навбатдаги ҳисобот-сайлов йиғилиши “Туман Ободонлаштириш бошқармаси” БПТда ташкил этилиб, унда бошланғич партия ташкилоти раиси А.Жақсымуратовнинг ҳисоботи тингланди.

Мажлис давомида партия сайловолди дастуридаги ҳамда “Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да амалга оширишга оид давлат дастури”да кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда БПТнинг 2025 йилдаги устувор вазифалари белгиланиб олинди.

Нишон туман партия кенгашига қарашли “Самарқанд" МФЙ БПТда ҳам ана шундай йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда Ўзбекистон ХДП туман кенгаши раиси А.Беккамов, бошланғич партия ташкилоти аъзолари ва партия фаоллари иштирок этди.

Йиғилишда БПТ етакчиси О.Норқуловнинг ўтган даврда амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботи тингланди.

Хусусан, юртимизда амалга оширилиб келинаётган ислоҳотларнинг ижтимоий йўналтирилганлиги аҳолининг, айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, партия дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб этиш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда партия аъзолари сафини кенгайтириш масалаларига тўхталди.

Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли деб баҳоланиб, Бойсун Ҳалилов “Самарқанд МФЙ ” БПТ етакчиси этиб янги сайланди.

 

 

 

 

 

 

← Рўйхатга қайтиш