Халқ депутатлари Янгиҳаёт тумани Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзолари Олий Мажлис ҳузуридаги Фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фондининг етакчи мутахассислари билан биргаликда аҳоли хонадонларида бўлди.
Хусусан, бир неча фуқаронинг ижтимоий йўналишдаги муаммолари жойига чиқиб ўрганилди.
Аниқланишича, Хўжа Учқун ва "Жалойир" маҳалла фуқаролари йиғинидаги бир қанча хонадонда ичимлик суви билан боғлиқ муаммолар мавжуд. Ҳолат ҳақида маҳалла аҳли ўз фикрларини билдиришди.
Шунингдек, депутатлар "Бинокор" маҳалласида яшовчи ногиронлиги бўлган бир нафар фуқаро билан ҳам учрашди. Мулоқотлар давомида унинг тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги борлиги аниқланди. Бунинг учун унга керакли тавсиялар берилди. Ишини йўлга қўйиши назоратга олинадиган бўлди.