Электорат ҳолидан хабар олинмоқда

 

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши ходимлари Хива туманидаги Хива «Мурувват» ногиронлиги бўлган шахслар учун эркаклар интернат уйида яшовчи электорат вакиллари ҳолидан хабар олди.

Айтиш керакки, муассасада 326 нафар ногиронлиги бўлган шахслар даволаниб, истиқомат қилади. Уларнинг вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида турли тўгарак машғулотлари ташкил этилган. Хусусан, «меҳнат терапияси» ҳам шулар жумласидандир. Тарбияланувчиларни меҳнат терапиясига жалб қилиш учун ёрдамчи хўжалик ҳудудида боғдорчилик, балиқчилик, асаларичилик, мева-сабзавотчилик, паррандачилик, чорвачилик йўналишлари мавжуд.

Шунингдек, дурадгорликка қизиқувчилар хўжалик ишларида фойдаланиладиган турли ёғоч қутилар ясаш ва шунга ўхшаш бошқа машғулотлар билан шуғулланади. Асаларичиликка қизиққанлар ҳам кўпчиликни ташкил қилади.

Ўзбекистон ХДП Хоразм вилоят кенгаши раис ўринбосари У.Қўчқаров ва ходимлари ушбу йўналишларда қилинган ишлар билан яқиндан танишди. Ишчи гуруҳ кекса ёшдаги юртдошларимизнинг ҳам суҳбатини олди.

Электорат вакилларини йўқлаш тадбирларидан яна бир Сурхондарёда ўтказилди. «Қувонч ва меҳр улашайлик» акцияси доираси Ўзбекистон ХДП Музработ туман кенгаши, халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари ва «Термиз минтақавий темир йўл узели» туман бўлими ҳамкорлигида «Обод турмуш» маҳалласида яшовчи фуқаролар ҳолидан хабар олинди.

Жумладан, 15 та хонадонга кундалик турмушда зарур бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди ва уларни ташвишга солаётган муаммолар ўрганилди. Аниқланган масалалар юзасидан депутатлик назорати ўрнатилди.

 

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Жамоатчилик қабулхонаси Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш