Ўзбекистон Халқ демократик партияси Яшнобод туман кенгаши томонидан Шоҳсанам МФЙ биносида ҳудудий бошланғич партия ташкилотлари (БПТ) нинг ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтди.
Унда БПТнинг ўтган даврдаги фаолияти бўйича ҳисобот тингланди ва маҳаллалардаги долзарб масалалар ва уларнинг ечимлари муҳокама қилинди. Шунингдек, партия ташаббусларини кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда янги режа ва вазифаларни белгилаш борасида ишлаб келишиб олинди.
Наманганлик қуйи бўғин вакиллари ҳам фаолиятини таҳлил қилмоқда. Хусусан, Учқўрғон туманида 5761 та Ўзбекистон Халқ демократик партияси аъзо бўлиб, улар 64 та бошланғич партия ташкилоти таркибида бирлашган. Шу кунларда партия Уставининг тегишли бандларига мувофиқ, бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари бўлиб ўтмоқда.
“Туман Мактаб ва мактабгача таълим ташкилоти” биносида Ёшлар агентлиги туман бўлимида ташкил этилган тадбирда БПТ етакчиси Х.Aбдуқаххаровнинг ҳисоботи тингланди.
Ҳисобот йиғилишида қатнашган халқ депутатлари Учқўрғон туман кенгаши котибият мудири Х.Юнусов сўз олиб, БПТ амалга оширган ишлари ва келгусида партиянинг 100 та мақсадни ўзида жамлаган “15 қадам” дастуридан фойдаланиб, электоратларимизга хизмат қилиш биринчи мақсадга айланиши энг тўғри йўл эканлигини таъкидлаб ўтди.
Йиғилишда бошланғич партия ташкилоти фаолияти қониқарли деб баҳоланиб, Ҳусниддин Aбдуқаххаров “Учқўрғон туман” БПТнинг янги етакчиси этиб сайланди.
Ўзбекистон ХДП Бўстон туман кенгаши Ахборот кутубхона маркази бошланғич партия ташкилотида ҳам ўтган йилги фаолиятини таҳлилий кўриб чиқди.
Йиғилишда БПТ етакчиси Ҳакимахон Мамасолиева партия фаолиятида олиб борган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди ва БПТ етакчилигига яна қайта сайланди.