Депутат сўровига беписандлик – халққа беписандлик

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий Кенгашида депутатларнинг фаолияти, уларга берилган ваколатлар, бурч ҳамда вазифалари, қонуний ҳуқуқларидан тўлақонли фойдаланиш бўйича тадбир бўлиб ўтди.

Видеоконференцалоқа шаклида ўтказилган ўқувда Марказий Кенгаш раиси ўринбосари Мақсуда Ворисова бугунги кун депутатлар олдида турган устувор вазифалар, ғоя ва ташаббусларни рўёбга чиқаришда партия гуруҳларининг ролини ошириш масаласида мулоҳазаларини билдирди. Хусусан, мурожаатлар билан ишлаш, депутатлик назоратининг энг тезкор амалга ошириладиган шакли бўлган депутат сўрови институтидан фаол фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Семинарда Марказий Кенгаш бошқарма бошлиғи Мавжуда ҲасановаХалқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгаши томонидан Кенгаш сўровини, маҳаллий Кенгаш депутати томонидан депутат сўровини юбориш тартибини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарорнинг мазмун моҳиятини маҳаллий Кенгаш депутатлари тушунтириб берди.

Тадбирда ҳудудлардан иштирок этувчилар ҳам ўз фикрларини билдирди. Масалан, халқ депутатлари Шуманай туман Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи раҳбари Маҳмуд Есенгелдиев депутатлар томонидан ҳар бир сўровда партиявий манфаатлар акс этиши ва бугунги кун талабларидан келиб чиққан ҳолда депутатлик сўровини юбориш тартиби, механизмларини ҳамда ҳуқуқий асослардан тўлақонли фойдаланиш зарурлигини қайд этди.

Халқ депутатлари Самарқанд вилоят Кенгаши депутати Феруза Раҳимова депутати сўровини юбориш тартибининг бугунги ҳолати, соҳадаги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечими борасида қандай самарали тизим йўлга қўйилганига тўхталиб ўтди.

Тадбир давомида иштирокчилар томонидан билдирилган таклифлар депутатлик фаолияти кафолатлари ҳамда мансабдор шахсларнинг халқ вакиллари олдидаги масъулияти ошишига мустаҳкам замин яратиши таъкидланди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар
← Рўйхатга қайтиш