Янгибозор тумани 15-сон мактабда «Янгиёп» маҳалласи сайловчилари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда халқ депутатлари Янгибозор туман Кенгаши депутати У.Қўчқаров, туман ИИБ бошлиғи И.Тажимуратов, «Халқ қабулхонаси» туман бўлими бошлиғи, Миллий гвардия Янгибозор тумани бўлими ходими, «Янгиёп» МФЙ раиси ва масъул ходимлари, мактаб директори иштирок этди.
Учрашувда фуқаролар ўзларини қийнаб келаётган масалалар бўйича мурожаат қилди. Хусусан, субсидия олишда ёрдам сўралди. Шунингдек, маҳалла ҳудудидаги дайди итлар аҳоли учун хавф туғдираётгани таъкидланди.
Мурожаатлар орасида маҳалланинг йўл ҳаракатларидаги серқатнов бўлган қисмларида светофор ўрнатиш, интернет ва уяли алоқа сифатини яхшилаш учун тўлқин тарқатиш мосламасига эҳтиёж борлиги қайд этилди. Фуқаролар тунги клублар фаолиятига чек қўйиш зарурлиги бўйича ҳам таклифлар берди.
Ҳар бир мурожаат юзасидан бўйича мутахассислар билан ҳамкорликда ўрганишлар ўтказилиб, тегишли тартибда қонуний чоралар кўрилиши белгиланди.