
Ўзбекистон ХДП депутати бошқарма бошлиғидан тушунтириш сўради
Халқ депутатлари Хоразм вилоят Кенгашидаги Ўзбекистон ХДП гуруҳи аъзоси Раҳимберган Юсупов вилоят экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи К.М.Шерматовга депутат сўрови юборди.
Гап шундаки, партиянинг ҳудудий кенгашлари ва маҳаллий Кенгаш депутатлари томонидан “Қизил китобга киритилган ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома бериш” амалиёти таҳлил қилинди. Ўрганишлар давомида ҳудудларда овчилик хўжаликларининг ташкил этилмагани, сўнги 3 йилда ёввойи ҳайвонларни овлаш учун рухсатнома берилган овчилар сони, кейинги 5 йил давомида рухсатномасиз ов қилиш ҳолатларининг аниқ таҳлилий маълумотлари юритилмаганлиги аниқланган.
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, жорий йилнинг 25 февраль куни масъулларга сўров юборилди.