Бектемирда янги бошланғич партия ташкилоти тузилди

 

Ўзбекистон ХДП Бектемир тумани кенгаши Бек-Автомактабда янги бошланғич партия ташкилотини тузди.

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Бектемир туман кенгаши томонидан “Бек-Автомактаб” ташкилотида тарғибот тадбири олиб борилди. Суҳбат давомида партиянинг мақсад ва вазифалари, аҳоли манфаатларини ҳимоя қилишдаги ўрни ва аҳамияти ҳақида маълумотлар берилди.

Олиб борилган ишларнинг натижаси ўлароқ, “Бек-Автомактаб” ташкилотида янги бошланғич партия ташкилоти тузилди. Шу муносабат билан, ташкилот ходимларига партия аъзолиги гувоҳномалари тантанали равишда топширилди.

 

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш