Ангрен шаҳрида яна бир бошланғич ташкилоти тузилди
Ангрен шаҳрида яна бир бошланғич ташкилоти тузилди

 

Ўзбекистон ХДП Ангрен шаҳар кенгаши раиси Ф.Абдураҳимова Ангрен шаҳар Логистика МЧЖда тарғибот тадбири ўтказди. Тадбирда ташкилотни 30 нафардан ортиқ ходими қатнашди.

Тадбирда 2025 йил – «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йили» Давлат дастури мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз борди. Ундаги партиямиз дастурий мақсадларига уйғун масалаларга алоҳида урғу берилди.

Шунингдек, мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, аҳолининг барча қатламлари манфаатини самарали ҳимоя қилиш, айниқса, ишсиз, ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш қаратилган тизимли мулоқот механизмлари йўлга қўйилгани таъкидланди. Бу борадаги партия ташаббуслари ҳақида маълумот берилди.

Тадбир сўнгида Логистика МЧЖ ходимларининг 15 нафари партия сафига аъзо қилинди ва бу ташкилотда бошланғич партия ташкилоти тузилди.

 

 

 

 

 

 

Теглар

Мен ЎзХДПни танладим
← Рўйхатга қайтиш