Депутат ташаббуси: тиббий кўрик ва хайрия тадбири

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси Қораўзак тумани кенгаши раиси, туман Кенгаши депутати, партия гуруҳи раҳбари Р.Кармисованинг ташаббуси билан ҳудуд фуқароларига “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Қорақалпоғистон Республикаси филиали томонидан тиббий кўрик ташкил этилди.

Хайрия жамғармасининг тиббий-ижтимоий ёрдам бригадаси ҳудуддаги боқувчисини йўқотган кексалар, нуроний отахон ва онахонлар, туғиш ёшидаги аёллар, ижтимоий ёрдамга муҳтож фуқароларга Бердақ овули фуқаролар йиғинидаги қишлоқ врачлик пунктида бепул тиббий хизматлар ва мурувват ёрдамини кўрсатди. Кун давомида туман тиббиёт бирлашмаси шифокорлари иштирокида чуқурлаштирилган тиббий кўрикда соғлиғига боғлиқ зарур дори-дармонлар, кўзойнаклар ва санитария-гигиена воситалари тарқатилди.

Бундан ташқари 12 нафар вояга етмаган, 3 нафар ногиронлиги бўлган ёшга кийим-кечак ва бошқа байрам совғалари топширилди.

 

Довуд Абибуллаев,

ЎзА мухбири.

 

 

 

 

 

Теглар

Лойиҳаларимиз Депутат Халқ демократик партияси депутатларидан аниқ натижалар Бизнинг депутат
← Рўйхатга қайтиш