
Тошкент шаҳар планетарийси пойтахтимиздаги болалар ташриф буюрадиган илмий-маданий қимматга эга ноёб масканлардан биридир. Унинг ҳудудида юзлаб кўп йиллик манзарали дарахтлар бор.
Ушбу планетарийнинг “Тошкент инвест компанияси” АЖга оператив бошқарув ҳуқуқи асосида ўтказиб берилишига оид тарқалган хабарлар жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлмоқда.
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон ХДП фракцияси аъзоси Одилжон Иминов ушбу масала юзасидан ўз нуқтаи назарини баён этиш ва асослантирилган тушунтириш беришни сўраб, Тошкент шаҳар ҳокими Ш.Б. Умурзоқовга депутатлик сўрови юборди.
“Мазкур объектнинг маданият бошқармасидан бошқа шахсга ўтказилиши ҳамда тижорат мақсадларида фойдаланилиши болаларнинг севимли масканидан айрилиб қолишига сабаб бўлиши мумкин”, дейилади сўровда.