Ўзбекистон ХДП Бухоро туман кенгаши томонидан ёшлар билан очиқ мулоқот қилиш, уларнинг сиёсий билимини ошириш мақсадида 3-ИДУМда “Сафимиздаги ёшлар” лойиҳаси доирасида учрашув ўтказилди.
Тадбирда Ўзбекистон ХДП Марказий Кенгаши вакили М.Низомиддинов, вилоят кенгаши вакили Ш.Набиева, партия фаоллари ва иқтидорли ёшлар иштирок этди.
Учрашувда ёшларга яратилаётган имкониятлар, уларнинг ўз ташаббусларини рўёбга чиқариши учун яратилган шароитларга тўхталиб ўтилди. Шунингдек, партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини тарғиб қилишда партия ташкилотлари ва депутатларнинг вазифалари, ёшлар билан ишлаш йўналишида олиб борилаётган чора-тадбирлар юзасидан маълумот берилди.
Қолаверса, бр гуруҳ йиғит-қиз ўз фаолияти ва стартап лойиҳалари ҳақида сўзлаб берди. Қўлга киритган ютуқлари билан ўртоқлашиб, ўз фикр ва таклифларини билдиришди.
Тадбир якунида партия сафига янгидан қабул қилинган бир қатор ёшларга аъзолик гувоҳномалар ва эсдалик совғалар топширилди.